Page 18 - тиббиёт ва замон
P. 18

«МЕНИНГ



                                                                ҲАҚҚИМ






                                                              ЙЎҚМИДИ?!»



                                                               ЁХУД ЭТНИ ТИРНОҚДАН

                                                                 АЖРАТАЁТГАН ИЛЛАТ


                      (Давоми. Боши 17-бетда)
             “103” ХИЗМАТИ: КЕЧА ВА БУГУН                                                                  Тақдирни  қўл билан  яратур одам...
         Бундан 20 йил муқаддам Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам
       хизматида 30 та тиббий бригада (20 та санитар автотранспорт
       1-тез ёрдам бўлимида ва 10 таси «Сув хўжалиги» бўлимида)
       фаолият кўрсатар, 30 дона “УАЗ”, “РАФ” ва «Волга» автомо-
       биллари санитар автомашиналари ҳисобланган. Бу санитар ав-
       томашиналар тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган, фақат
       биттагина ЭКГ аппарати бўлиб, у ҳам бир каналли бўлган.
         -  Бугун  ҳаммаси  кескин  ўзгарган,  -  дейди  тез  ёрдам  бў-
       лими  бошлиғи  Одилжон  Норбўтаев.  -  Айни  пайтда  Наман-  АБДУОЛИМОВА
       ган шаҳри аҳолисига 50 та тиббий бригада ва 50 та санитар
       автомашиналар ажратилган.  Жумладан, 10 та «HYUNDAI»,                                                       Лайло
       3  та  «TOYOTA»,  37  та  «Damas»,  ҳамиша  чақирувлар  учун
       шай  ҳолатда.  Бу  автомобилларнинг  7  таси  махсус  тиббий
       жиҳозлар: ЭКГ, дефибрилятор, кардиомонитор-дефибриятор,
       электроотсос, сунъий нафас бериш аппарати ҳамда кислород
       жамланмалари билан жиҳозланган.
         Ҳозирги кунда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати кес-
       кин ўсган. Барча тиббий бригадалар 75 хилдаги дори-дармон ва
       42 хилдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланган. 2021 йил охи-
       рига қадар тез тиббий ёрдам хизматидаги хизмат муддатини ўтаб
       бўлган «Damas» автомашиналари «Volkswagen» русумли замона-
       вий реанимобиллари билан алмаштирилиши режалаштирилган.
         Жорий  йилда  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг
       совғаси  -  2  та  “СОБОЛ”  русумли  реанимобиль  санитар  ав-
       томашиналари аҳолига сифатли ва тез тиббий ёрдам кўрса-
       тишда қўл келаётир.
         Филиал  қабулхона  бўлимига  бир  суткада  ўртача  500  дан
       ортиқ бемор мурожаат қилади. Тез ёрдам бўлимига эса бир
       сутка  ичида  Наманган  шаҳри  бўйича  850,  вилоят  бўйича
       3000-3200 тагача чақирув келиб тушади.

                      Саҳифа муаллифидан:
         Инсон  саломатлиги  –  бебаҳо  бойлик.  Бу  жуда  кўп
       такрорланадиган  ибора  бўлса-да,  унинг  замиридаги
       меҳнат, машаққат, заҳмат ва масъулиятни биргина тиб-
       биёт ходимининг атиги бир кунлик иш фаолиятига на-
       зар ташлаш асносида англаш, тасаввур этиш мумкин.
       Биз  сизга  фаолиятини  баён  этган  Республика  шоши-
       линч тиббий ёрдам илмий маркази  Наманган  филиали
       жамоасининг бу эзгу жараёндаги фидокорлигу жонбоз-
       лигини таъкидламоқчи бўлдик, холос. Агар қалбингиз-
       да бу шарафли касб эгаларига нисбатан ҳурмат ҳисси
       янада ортган бўлса, биз муддаоимизга етибмиз. Журна-
       лимизнинг галдаги сонларида мана шундай фидойилар
       ҳақида сўз юритишда давом этамиз.
                      Саҳифани М. РЎЗИАЛИЕВА тайёрлади.
  18
   13   14   15   16   17   18   19   20   21   22   23