Page 20 - Тиббиёт ва замон 4-сон
P. 20

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ -

   КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР



   НАТИЖАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ГАРОВИДИР



            Республикамиз тараққиётининг ҳозирги босқичида иқтисодий
           ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар
           жараёнида  мамлакатимиз  олдида  турган  устувор  вазифаларни
           тезкор амалга ошириш учун ғоят қатъий интизом талаб этилади.
            Шу боис ҳам қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва топши-
           риқлар  бажарилишининг  таъсирчан  тизимини  яратиш  зарурати
           юзага келди. Шу мақсадда «Ijro.gov.uz» номли ижро интизомини
           назорат қилиб борувчи ягона электрон платформа ишлаб чиқилди.




































                                                                                  Мазкур  электрон  платформанинг  яра-
                                                                                тилишига   Ўзбекистон   Республикаси
                                                                                Президентининг 2021 йил 10 февралдаги
                                                                                «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини са-
                                                                                марали ташкил этишда давлат бошқаруви
                                                                                органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳо-
                                                                                кимият  органлари  раҳбарларининг  шах-
                                                                                сий жавобгарлигини кучайтиришга доир
                                                                                қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида»ги
                                                                                6166-сонли Фармони асос бўлган.
                                                                                  «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идорала-
                                                                                раро ягона электрон тизими орқали қо-
                                                                                нунлар,  Ўзбекистон  Республикаси  Пре-
                                                                                зидентининг фармон, қарор, фармойиш
                                                                                ва  топшириқлари  ижросини  назорат
                                                                                қилишнинг  мутлақо  янги  тизимидир.
                                                                                2021  йил  1  майдан  бошлаб  барча  дав-
                                                                                лат  органлари  ва  ташкилотлари  ҳамда
                                                                                маҳаллий давлат ҳокимияти органлари-
                                                                                да ижрони назорат қилиш, назорат кар-
                                                                                тотекаларини  юритиш  ва  ҳисоботларни
                                                                                шакллантириш фақат «Ijro.gov.uz» тизи-
                                                                                мида  амалга  оширилиши
                                                                                белгилаб қўйилди.
  20
   15   16   17   18   19   20   21   22   23   24   25