Page 32 - Тиббиёт ва замон 4-сон
P. 32
ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ
жондан азиз Ватанимизнинг бунёдкор халқини,
заҳматкаш тиббиёт соҳаси вакилларини
энг улуғ ва энг азиз байрам –
Мустақиллигимизнинг йиллиги
билан қизғин муборакбод этади.
Истиқлол - эзгу орзу-умидларимиз тимсолидир. Мустақиллик
йилларида мамлакатимиз тиббиётида, халқимиз ҳаётида мислсиз
ўзгаришлар юз берди. Изчиллик билан амалга оширилаётган
ислоҳотлар самараси соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ўз аксини
топаётир. Халқаро андозаларга мос, аҳолига малакали ва сифатли
тиббий хизмат кўрсатишга қодир муассасалар сони вилоятимизда
кун сайин ортиб бормоқда. Соҳадаги туб ўзгаришлар ва
янгиланишлар жараёнида бор куч-салоҳиятини сарф этаётган
қадрли ҳамкасбларимизни яна бир бор қутлуғ айём билан
табриклаймиз. Мамлакатимиз тинчлиги, фаровонлиги бардавом ва
барқарор бўлсин. Хонадонларимиздан бахт-иқбол аримасин,
қалбларимизни ёруғ умидлар асло тарк этмасин!

