Page 29 - Тиббиёт ва замон 4-сон
P. 29

экспортга  мўлжалланган  тайёр  фармацевтика
       маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвести-
       ция лойиҳалари рўйхати”га киритилди. Мазкур
       қарор натижаси ўлароқ, конвертация масаласи
       2017 йилнинг март ойида ижобий ҳал этилди.
         Яна шуни қувонч билан айтиш мумкинки, кор-
       хона 2021 йилнинг 1 январига қадар дори-дармон
       воситалари  ишлаб  чиқаришга  ихтисослашганли-
       ги, ана шу товарларни ишлаб чиқаришдан тушган
       маблағлар улуши ҳисобот даври якунлари бўйича
       камида 60 фоизни ташкил этувчи ташкилот сифа-
       тида фойда солиғи ва мулқ солиғи, Республика йўл
       жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан, шу
       билан бирга чет давлатлардан келтирилган техно-
       логик ускуналар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар
       учун божхона тўловларидан озод қилинди.
           Завод  қурилиши  2018  йилнинг  март  ойи-
       да  якунланди.  Германия,  Ҳиндистон,  Италия  ва
       Америка  Қўшма  Штатларининг  энг  замонавий
       технологияларига асосланган дастгоҳлар, лабора-
       торияга эса Япониянинг “Shimadzu” компанияси
       ускуналари олиб келинди. Бир сўз билан айтганда,
       корхона жаҳон илм-фани ва фармацевтика саноа-
       тининг энг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланди.
         2018  йил  декабр  ойида  объект  фойдаланишга
       қабул қилинди. 15 турдаги дори-дармонга клини-
       кага қадар хулоса олиниб, ҳужжатлар тайёрланди.
       Завод мамлакатимиздаги бошқа турдош корхона-
       лар қатори давлат рўйхатига олиниб, Ўзбекистон
       Республикаси  Соғлиқни  Сақлаш  вазирлигининг
       лицензиясига эга бўлди. 2019 йилнинг январ ойи-
       да ишга туширилди.
         Дастлаб  импорт  ўрнини  босувчи,  экспорт-
       боп пирацетам (20 % 5 мл), кейинчалик магний
       сулфат (25% 5 мл), рибоксин (2% 5 мл), мелдро-
       нол (20% 5 мл), дексаметазон (0,4% 1 мл) ишлаб
       чиқариш йўлга қўйилди.
         Икки йилдирки, дунё ҳамжамиятини ташвиш-
       га  солаётган  коронавирус  пандемияси  даврида
       мамлакат ички истеъмол эҳтиёжларини тўлароқ
       қондириш мақсадида дексаметазон (0,4% 1 мл)
       ва  аскорбин  кислотаси  (5%  4  мл)  ишлаб  чиқа-
       риш ҳажми оширилди. Бугунги кунда корхонада
       22 турдаги импорт ўрнини босувчи, экспортбоп
       маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишчилар бу
       илғор технологияларни маҳорат билан бошқариб
       келмоқдалар. 2022 йилдан бошлаб корхонанинг
       22  турдаги  маҳсулотларини  экспортга  чиқариш
       режалаштирилмоқда.    Бу  импорт  ўрнини  қоп-
       лаш,  экспортни  ривожлантириш,  фармацевтика
       бозорида  ўз  ўрнини  эгаллаш,  ишлаб  чиқариш
       қувватларини янада ошириш, корхона иқтисодий
       салоҳиятини юксалтириш омили бўлади.
          Ишончимиз комилки, яқин келажакда Ўзбекис-
       тон фармацевтика соҳасида дунё ҳамжамиятида ўз
       ўрни ва нуфузига эга бўлади. Бунда, албатта орзу-
       лардан мақсадга, мақсаддан эса ҳақиқатга айлан-
       ган - “Namangan pharm plant” масъулияти чеклан-
       ган жамиятининг ҳам муносиб ҳиссаси бўлади.
                                  С. СИДДИҚОВ.
                                                                                                                   29
   24   25   26   27   28   29   30   31   32