Page 32 - Тиббиёт ва замон 4-сон
P. 32

ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ

                        ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ, ЖУМЛАДАН,  ТИББИЁТ
                              ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИ ВАТАНИМИЗ
                     МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ
                           БИЛАН ТАБРИКЛАЙДИ. ҲАЁТИМИЗ ЯНАДА
                       ФАРОВОН, ТИНЧЛИГИМИЗ БАРҚАРОР БЎЛСИН!

                                                                              Сирожиддин САЙЙИД,
                                                                              Ўзбекистон халқ шоири
              ВАТАННИ АНГЛАШ







              Шабнам-шабнам тонгларда жайронларга айланган,
              Онанг сувлар сепганда райҳонларга айланган,

              Бир кечада соғинчинг осмонларга айланган,
              Соғинчларингдай зангор осмонлари Ватандир.


                            Дерлар ҳусну малоҳат вафо қилмас, арир у.

                            Сен ёр десанг, тушдаги Лайлоларга арзир у,
                            Ҳарирдан ҳам ҳариру паридан ҳам парирўй,
                            Сойларга соя солган мужгонлари Ватандир.



                                          Бешикларда ўйнаган оппоқ-оппоқ қўлчалар,
                                          Кўзмунчоққа сўйлаган кўзмунчоқдай кўзчалар,
                                          Очилган гул-ғунчалар, қанду асал кулчалар,
                                          Момоларинг тўй қилган айвонлари Ватандир.



                            Отанг солган уйлар бу - синчлари - бардошларга,
                            Токлари ўхшаб кетар мўйсафид элдошларга,
                            Томлар узра чўзилиб кўклар, ой, қуёшларга

                            Узум узатиб турган нарвонлари Ватандир.


              Бир йигитга оламда ҳам ёру ҳам ор керак,
              Номуси баланд эрга на сўз, на гуфтор керак,

              Фарзандлари улғайса шерюрак, арслонюрак,
              Элнинг ҳар они, давру давронлари Ватандир.


                            Оллоҳ ўзи буғдойинг - тиллоларга еткизгай,

                            Қабоғингнинг остидан балоларни кеткизгай.
                            Оқсарою Кўксарой дунёларга еткизгай,
                            Ор-номусдан яралган қўрғонлари Ватандир!
   27   28   29   30   31   32