Page 31 - Тиббиёт ва замон 4-сон
P. 31
АҲОЛИ ЮҚУМЛИ
КАСАЛЛИКЛАРГА
ТЕКШИРИЛМОҚДА
Россия федерациясининг “ОИТС
Инфосвяз” жамғармаси томонидан
Республика ОИТСга қарши курашиш
марказига берилган “Мобил клини-
ка”нинг вилоятимизга сафари аҳоли
учун ғоят қулай имконият туғди-
риб, кўплаб юртдошларимизнинг
соғлиқни сақлаш соҳаси
ходимларидан миннатдорлик
дил изҳорларига сабаб бўлди.
Кўчма клиникада олис ҳудудлардаги
аҳоли ва меҳнат мигрантлари учун ОИВ/
ОИТС жинсий йўл билан юқадиган ка-
салликлар, вирусли гепатит “В”, “С”,
заҳм ва коронавирус инфекцияси
бўйича тезкор тестлар ўтказилиб,
аниқланган юқумли касалликлар
бўйича соғломлаштириш
чора-тадбирлари кўрилди.
Шунингдек, махсус автотран-
спортда пойтахтлик малакали
мутахассислар томонидан УТТ, аку-
шер-гинеколог кўриги ва лаборатория
текширувларидан ўтказилган бўлса,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
томонидан ташкилланган “Мобил
поликлиника” ва кўчма рентген
автомашинасидан иборат тиббиёт
бригадалари, тор соҳа мутахассис-
лари ҳам аҳолини чуқурлашти-
рилган тиббий кўрикдан баҳра-
манд этиб, саломатликларидаги
ўзгаришлардан хабардор қилдилар. Зарур
маслаҳат ва тавсияларини бердилар.
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик бай-
рами арафасида ташкилланган ва Ян-
гиқўрғон туманидан бошланган мазкур
тиббий тадбирлар Уйчи, Чортоқ туман-
ларида давом этди.
Суратларда: Чортоқ туман тиббиёт
бирлашмасига қарашли “Мучум” ОШПда
ўтказилган тиббий кўрикдан лавҳалар.

