Page 47 - ANSAMBL IJROCHILIGI: TARIX, NAZARIYA, AMALIYOT: Хalqaro ilmiy-amaliy seminar materiallari to'plami
P. 47
ижрочилиги мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи илк ашёвий
далил”дир [3].
Хоразмнинг “Тупроқ қалъа” қасридан (III-IVаа.) топилган
ёдгорликларида ҳам жамоа бўлиб ижро этиш анъаналарини
кузатиш мумкин. Сарой деворий расмларининг бирида арфа, ён
атрофида вайрон қилинган девор бўлакларида қум соатга ўхшаш
ноғора ва икки торли чолғуларнинг тасвирлари топилган. Уларни
бир-бирига яқин сочилиб ётганини ҳисобга олиб, тадқиқотчилар бу
ерда ансамбль ижрочилиги акс эттирилган, деб таҳмин
қилишмоқда.
Тасвирий санъат намуналарида тасвирланган мусиқага оид
саҳналарида турли таркибдаги чолғу ижро ансамблларини кўриш
мумкин. Ихчамроқ кўринишдаги чолғу ансамбллари (чанг–барбат–
даф–най; чанг–даф; чанг–танбур–най–даф, чанг–ғижжак–рубоб–даф
ва ҳ.к.) одатда хонандага жўрнавозлик қилишда, мумтоз шеърият
намуналарини ўқилишида, хилват учрашувларда қўлланилган.
Таркиби каттароқ, яъни учта-тўртта чолғулардан иборат
ансамбллар эса кўнгилочар базмларда, тантанали байрамлар ва
ҳордиқ чиқариш кечаларида иштирок этган. Турли давр мусиқа
ижрочилик анъаналарини ўзаро мантиқий боғлаш учун саройлар
маданий муҳитида зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган.
Номоддий маданий ёдгорликлари ўтмишда касбий ижрочилик
санъати ўз камолотига етганидан, асрлар давомида жамоа бўлиб
ижро этиш анъаналари сақланиб қолганидан далолат беради.
Ҳудудимизда чолғу ижро ансамбллари XIX аср охири XX аср
бошларида шаклланиб, улар Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон,
Тошкент каби йирик шаҳарларнинг сарой шароитида фаолият
кўрсатган. Ҳар бир хонликда ўзига хос ижро услубларни
шаклланишига аввало ўзига хос турмуш кечириш тарзи, маданий
ҳаёти, маҳаллий анъаналари каби омиллар сабаб бўлган. Натижада,
ҳар бир хонликда бир-биридан фарқли, аммо бир-бирини
тўлдирувчи, айрим белги ва хусусиятлари, ўз шираси билан ажралиб
турувчи ижро услублар юзага келган.
Бухоро воҳасига хос ансамбллар таркиби: 2та танбур, дутор
қўбиз (ёки сато), дойра ва икки уч нафар жўровоз ҳофизлардан
иборат бўлган. Бундай ижро жамоалар мақомларни яҳлит туркум
ҳолда ёки уларнинг алоҳида чолғу ва ашула қисмлари кўринишида
ижро қилишган. Хусусан, Талқин, Наср, Савт каби шўъбаларни
айтишга ихтисослашган ҳофизларга танбур, дойра ёки ихчам чолғу
ижро ансамбли жўрнавозлик қилган. XX аср алломаси Абдурауф
Фитрат аниқлаган маълумотга кўра, саройда урф бўлган мақом
ансамблида иккита танбур, битта дутор, битта қўбиз ёки сато, битта
дойра ва иккита-учта ҳамнафас ҳофиз иштирок этган [4].
45

