Page 48 - ANSAMBL IJROCHILIGI: TARIX, NAZARIYA, AMALIYOT: Хalqaro ilmiy-amaliy seminar materiallari to'plami
P. 48
Фитрат ансамбл ижрочилиги масалаларини “Ўзбек мусиқаси
тўғрисида”ги мақоласида ҳам ёритиб берган:“Бизнинг бу кунги
мусиқа устозларимиз чолғуларнинг бир-бирига муносабати
тўғрисида ҳам катта янглишилиқлар кўрсатдилар. Бир танбур
билан, бир дутор топилғоч, дарҳол бир ғижжак билан бир чанг
қўшадилар. Ҳолбуки, бир ғижжак товуши икки танбурнинг
товушини еб қўяди. Биргина танбурни бир ғижжак билан бир чангга
топшириш у бечорани бўғиб ўлдиришдан бошқа нарса эмасдир.
Бизнинг бурунғи устодлар масалани бутунлай бошқача қўйганлар:
1. Бир танбур, бир рубоб, икки най, бир қўбуз, бир дутор, бир
ғижжак, бир балабон, бир қўшнай.
2. Икки танбур, бир қўбуз, бир дутор, бир най.
3. Икки танбур (биртаси камонча билан чалинадир), бир қўбуз.
4. Ҳеч бўлмаганда бир танбур, бир дутор, бир доира.
Бурунғи устодлар шу ё шунга яқин бир тартиб билан мусиқа
чалғонлар. Мусиқамизнинг катта камчиликларидан биттаси унинг
тарқоқлигидир. Мусиқамизда бирлик йўқ. Бир куй Хивада бошқа,
Тошкентда бошқача чалинадир. Ҳозирги техникумларимиз ҳам шу
чизиқдан чиқолмай юрадилар” [6].
Эҳтимол миллий чолғуларимизнинг тембри ва акустик
хусусиятлари ўша давр талабларига мос тушган, бироқ, сўнгги
йилларда ижрочилик соҳасига бўлган эътиборнинг кучайиб
бориши, ансамбл таркибини ўзгаришига туртки бўлди. 1959 йилда
академик Юнус Ражабий ташаббуси билан Ўзбекистон телерадиоси
қошида “Мақом ансамбли” тузилди. Ансамблга тажрибали хонанда
ва созандалар жалб этилиб, ансамбл таркибига танбур, дутор, чанг,
рубоб, ғижжак, сато, най, қўшнай, дойра каби миллий чолғулар
киритилган.
Бу эса ансамблнинг товуш тароватини янада бойитди ва ҳар
бир чолғунинг хусусиятига қараб вазифаси белгиланди. Жумладан,
ғижжак, чанг, най каби чолғулар асарнинг куй авжларини
жаранглатиб берса, танбур сеҳрли овози билан безаб берган. Дутор
овозининг садоланиши анча паст эшитилса-да, ўзининг тембри
билан асарга миллий тароват бағишлаган. Аммо ҳозирги замон
ансамбл ижрочилигида қатор камчиликлар юзага келганлигини
кузатиш мумкин:
1. Ансамблда жарангдор садога эга бўлган ғижжак, най, рубоб
каби чолғуларни иккитадан, майин тароватли дутор, танбур
чолғуларини биттадан қўлланилиши товуш мутаносиблигини
бузилишига сабаб бўлмоқда.
2. Ўз вақтида концертларни катта саҳналар ва очиқ
майдонларда ўтказилиши, товуш кучайтиргич мосламаларнинг
йўқлиги ва миллий созларимизни паст садоланиши эҳтимол катта
46

