Page 49 - ANSAMBL IJROCHILIGI: TARIX, NAZARIYA, AMALIYOT: Хalqaro ilmiy-amaliy seminar materiallari to'plami
P. 49

таркибдаги  ансамблларни  шаклланишига  сабаб  бўлган.  Бугунги
                  кунда тезкор технологик ривожланиш даврида миллий созларимиз
                  муайян  такомиллик  даражасига  етганида,  катта  таркибдаги
                  ансамбллар ўринлими, айниқса хонандага жўрнавоз бўлишда?
                        Одатда  катта  таркибдаги  ансамблларда  айрим  созандалар  ўз
                  ижросида  нуқсонларни  сезсалар  ҳам  унга  камчилик  сифатида
                  эътибор қаратмайдилар. Бу эса юзаки ижрога олиб келади. Ансамбл
                  таркиби  биттадан  доира,  ғижжак,  рубоб,  чанг,  най,  дутор,  танбур
                  чолғуларидан  иборат  бўлса,  мўжазгина  ансамблда  ҳар  бир
                  созанданинг ижроси эшитилиб туради, бу эса созандадан маъсулият
                  ва  маҳорат  талаб этади. Ижро жараёнида  ҳар  бир мусиқий создан
                  унумли  ва  ўз  ўрнида  фойдаланиш  бир  бутун  уйғунликни  ташкил
                  этиб, асар мукаммал жозибага эга бўлади. Аксинча, бир чолғунинг
                  икки ва ундан ортиқроғи куй пардаларини, яъни товушларни тоза
                  садоланишига халал бериш ҳолатларини юзага келтиради. Масалан,
                  икки ва ундан ортиқ ғижжак ижрочилар бир вақтда бир позицияда
                  оҳангни      намойиш       этиши      мақом     ижрочилигида        бироз
                  ғализликларни келтириб чиқаради.
                        3.  Ансамбл  жўрнавозлигида  баъзан  икки  ижрочи  орасида  ўз
                  истеъдодини  намоён  этувчи  ўзаро  мусобақа  ҳолатларни  ҳам
                  кузатиш  мумкин.  Моҳиятан  жамоа  бўлиб  ижро  қилишда  ҳар  бир
                  созанда  алоҳида  бир  дунё,  бироқ  у  ўз  маҳорати  билан  чекланиб
                  қолмай,  бошқа  ижрочиларни  қалбан  ҳис  этиши,  кези  келганда
                  жўрнавозлик  вазифасини  бажариб  туриши  лозим.  Ваҳоланки,
                  ансамбл ижрочилиги бу олишув эмас, аксинча ижрочилар орасидаги
                  уйғунлик ва ҳар бир созанданинг бадиий индивидуал услуби билан
                  бойитилган жўрнавозликдир.
                        Ҳулоса  қиладиган  бўлсак,  чолғу  ижрочилиги  машаққатли  ва
                  сермаҳсул  жараёндир.  Мусиқа  меросимизни,  ансамбл  ижро
                  маҳоратини  ёшларга  сингдириш,  устоз  санъаткорларнинг  ижро
                  услубларини  тарғиб  қилиш  биз  устозлар  олдида  турган  муҳим
                  вазифалардан биридир.

                                          Фойдаланилган адабиётлар:
                        1.  Азизбоев С. Анъанавий ғижжак ижрочилиги.–Т.:Билим, 2005.
                        2.  Азизбоев С. Анъанавий чолғу ансамбли. –Т.: Мусиқа, 2009.
                        3.  Вызго Т. Музыкальные инструменты Средней Азии. М. – 1980
                  й., с-42.
                        4.  Иброҳимов  О.  Мақомлар  тарихидан.  //  Мусиқа  санъати
                  ЎЗДСМИ хабарлари. 2020/1 (13), б-26
                        5.  Мамадалиев Ф. Миллий мусиқа ижрочилиги масалалари. –Т.:
                  2001.
                        6.  Фитрат А. // Совет Ўзбекистон санъати. 10/1974.




                                                                                           47
   44   45   46   47   48   49   50   51   52   53   54