Page 61 - ANSAMBL IJROCHILIGI: TARIX, NAZARIYA, AMALIYOT: Хalqaro ilmiy-amaliy seminar materiallari to'plami
P. 61
қисмларнинг номлари ва мақомларнинг ички тузилишига доир айрим
маълумотлар ёзма манбаларда мунтазам учрайдиган бўлди.
Музаффархон даврига (1860–1885) келиб мусиқийнинг ижтимоий
жараёндаги ўрни ва созандалар хизмати расман тартиблаштирилиб,
унинг солиқ тизими ҳамда назорат хизмати – ғолибхоналар ташкил
этилади [2]. Саройда расмий мақомчилар ансамбли ва Шашмақом урф-
одатларини давом эттириш мақсадида ихтисосли созанда ва
хонандаларни тарбиялаш учун ғолибхона қошида махсус мактаб
фаолияти йўлга қўйилади. Давлат назорати остида Шашмақом ишлари
амалга оширилади.
Шашмақом тарихининг бу муҳим жиҳатлари манғитийлар
сулоласининг танқидига берилган Фитрат томонидан, афсуски, назарга
олинмайди. Буни ҳам тушуниш мумкин. Зеро, йирик давлат ходими –
Бухоро ҳукуматининг Маориф ишлари нозири диний, шу жумладан,
тасаввуфий ғояларни танқид этишга мажбур эди. Шунинг учун
уддабурон ва закий олим ўзбек классик мусиқасининг катта йўлини
узоқдан бошлаб, манбаларда Шашмақом ҳақида изчил маълумотлар
юзага кела бошлаган пайтда – ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан диққат
марказини Бухородан Хоразмга кўчиради. Шуни айтиш керакки, бу юзаки
қараш эмас. Бинобарин, айни шу пайтда, Хоразм–Хива ўзбек мақомоти
тараққиётининг йирик марказига айлана бошлаган эди.
Фитрат китоби ва ундаги маком ансамблларга оид қарашларга,
илмий қарашларига кичик бир хулоса ясаб шуни айтиш лозимки,
тасаввуф сир-асрорларининг ниқоби остида асосий ҳолис илмий
йўналишдан четлашиш Фитрат қарашларининг кичик бир бўлаги, ҳолос.
У давр сиёсатининг зўравонлиги билан боғлиқ. Аслида, “Ўзбек классик
мусиқаси ва унинг тарихи” китоби миллий қадриятларимизни илмий
далиллар асосида ҳолис ўрганиш борасидаги тарихий аҳамиятга
моликдир.
Йирик олим ва мутафаккир, ўзининг оташин фаолияти ва
ватанпарварлиги учун, афсуски, маърифат қурбонига айланди. Мислсиз
тазйиқларга дучор бўлди. Унинг ижодий меросининг кўп қисми дом-
дараксиз йўқ қилинди. Яхшиямки, сақланиб қолган асарлар орасида
нафис санъатимизнинг илмий асослари билан боғлиқ “Бир мажлисда”,
“Аруз ҳақида” ва “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” рисолалари
бизгача етиб келди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Анке фон Клюгельген. Лигитимация среднеазиатской
династии мангитов в произведениях их историков. – Алматы, 2004.
2. Дониш Аҳмад. Рисолайи муҳтасари аз тарихи салтанати
хонадони Манғития. Ба сайъи ихтимом ва тасхеқи Абдуғани Мирзоев. –
Сталинобод, 1960.
59

