Page 60 - ANSAMBL IJROCHILIGI: TARIX, NAZARIYA, AMALIYOT: Хalqaro ilmiy-amaliy seminar materiallari to'plami
P. 60

донишманд,  мусиқийшунос  ва  созанда,  Шайбоний  Убайдуллохон
            саройининг  кўрки  ва  ифтихори  Кавкабий  Машҳадга  зиёратга  чиққан
            пайтда  Эрон  шоҳи  Тахмасп  томонидан бошқа  бир  улуғ  шоир,  Алишер
            Навоийнинг севимли шогирди Бадриддин Ҳилолий қасдини олиш учун
            қатл қилинади.
                  Кавкабийнинг фожиали вафотидан кейинги даврларда Самарқанд
            ва  Ҳирот  вориси  бўлган  Бухорода  нафис  санъат  аҳлининг  аҳволи
            ёмонлашиб  бораётган  пайт  эди.  Фитрат  бу  вазиятни  далиллаш  учун
            Кавкабийнинг муносиб шогирди Дарвиш Али ҳаётидан мисол келтиради.
            Кексайиб  қолган  Дарвиш  Али  йигитлик  пайтида  битилган  “Мусиқий
            рисоласи”ни,  мукаммал  ва  ҳашаматли  қилиб  ишлаб  “Туҳфату  сурур”
            (“Шодлик туҳфаси”) номи остида қайтадан ёзиб, Имомқулихонга тақдим
            этади.  Мақсад:  кексайиб  ва  ночорлашиб қолган  олим  ва  санъаткор ўз
            ҳукмронидан қандайдир мурувват кутади.
                  Замона зайли бузилиб, Бухоро мамлакати ночорлашиб, кексайиб ва
            заифлашиб  қолган  Имомқулихоннинг  ўзи  мадору  мурувватга  муҳтож
            эди. Унинг фарзандлари орасида тахт учун курашлар халқнинг бошига
            кўп  кулфатлар  келтирди.  Шу  сабабдан,  санъат  аҳлининг  кўпчилиги
            бошпана  ахтариб  Ҳиндистонга  -  Бобурийлар  саройларига  талпина
            бошлайди. Фитрат бу ҳодиса Бухоронинг нафис санъатлар борасидаги
            шарафли урф-одатларидан нишона эди, дейди.
                  Маданий  инқироз  баёнида  Фитрат  Бухоро  ҳукмронлигининг
            охирги сулолалари, айниқса, Аштархонийлар маданий-маърифий сиёса-
            тини қаттиқ танқид қилади. Аммо бу қарашларнинг айрим томонларида,
            ҳусусан,  Манғитийлар  мусиқий  иштиёқларининг  қораланишида  бир
            томонлама  қарашлар  ҳам  сезилиб  туради.  Зеро,  эски  урф-одатларга,
            ҳаттоки тасаввуфий руҳдаги оқимларга, жумладан, мусиқий соҳасига ҳам
            ашаддий  танқид  ёғдиради.  Тўғри,  манғитийлар  сулоласининг  илк
            вакиллари,  айниқса,  Шайх  Амир  Шоҳмурод  (1785–1800)  замонида  ҳар
            қандай кўнгилочар ва хурсандчилик йиғинлари, жумладан, мусиқийдан
            завқланиш одатлари расман ман этила бошланди [1, 336].
                  Бироқ  Шоҳмурод  ўрнига  тахтга  ўтирган  ва  унинг  каби  тасаввуф
            шайхи бўлган Амир Ҳайдар (1800–1826) бу борада сал эркинлик беради.
            Асл  одатларга  кўра,  жума  намозидан  кейин  Қуръон  билимдонлари
            даврасида  суҳбатлар  ўтказади.  Сўнг  Ҳофиз  шеърлари  ва  Румий
            маснавийларидан  ўқиб  ғазалхонлик  бўлади.  Охирида  тасаввуфона
            жаҳрий (баланд овоз билан айтиладиган) зикри самолар қилинади. Бу эса
            Шашмақом  руҳияти,  унинг  усул  ва  оҳангларига  боғлиқ  жараён.
            Мақомотнинг илоҳий айтимлар, суворий ва катта ашула билан боғланган
            ришталари ҳам шунда.
                  Амир Ҳайдарнинг вориси Насруллохон (1826–1860) замонида илк
            бор ёзма манбаларда (баёзларда) Шашмақом тартиб ва низомлари тилга
            олина  бошланади.  “Шашмақом”  тушунчаси  ижобий  маънода  жорий
            этилган илк мусиқий рисола-баёзлар тузилади. Шундан бошлаб мусиқий
            баёзларда  Шашмақом  матнлари,  ашула  шуъбалари  таркибидаги



            58
   55   56   57   58   59   60   61   62   63   64   65