Page 59 - ANSAMBL IJROCHILIGI: TARIX, NAZARIYA, AMALIYOT: Хalqaro ilmiy-amaliy seminar materiallari to'plami
P. 59
scientific and artistic works created in the 9th-10th centuries. in Arabic, Persian
and Turkish shows that he is an expert in literary works.
Keywords: music, makom, ensemble, history, concept, science, literature.
Турк мусиқаси тарихининг баёнини Ислом зуҳуридан олдинги
замонлар, Турк ҳоқонлари даврларидан бошланади. Мусиқий мафкура
ўзагини эса учта илк муштарак тушунча: бахши – ўзан – қўбиз (бу сўзларни
Фитрат тире аломати орқали қўшиб ёзади) тушунчаларининг тафсилоти
муносабати билан турк оламининг ислом маданиятига қўшган ҳиссасини
намойиш этишга ҳаракат қилади. Бу эса ислом тамаддунининг уч тиллик
(араб, форс, турк) моҳиятини чуқурроқ идроклашга ёрдам беради.
Шундан сўнг Темурийлар даврига келиб, турк манфаатлари
олдинга чиқиб, улар қаторида мусиқа маданияти ҳам гуллаб-яшна-
ганлиги баён этилади. Хусусан, Салтанат пойтахти Самарқандга турли
томонлардан забардаст мусиқийшунос ва созандалар тўпланганлиги
ҳақида сўз юритилади. Улар қаторида замонасининг иккита буюк
мусиқийшуноси номини тилга олади: Сафиуддин Урмавий ва
Абдулқодир Мароғий. Замонавий тадқиқотчилар Сафиуддин Урма-
вийнинг Самарқаднга келиши масаласига сал эҳтиёткорлик билан
қарайдилар. Бу унинг ворисларидан бирининг номи бўлиши мумкин.
Аммо Фитрат фикрини қўллаш мақсадида бир ҳолатни эслаб ўтиш
ўринли. Гап шундаки, Сафиуддин Урмавий номини олган мусиқийшу-
нослар кўп бўлган. Кўплаб шогирдлар устозига эътиқод юзасидан унинг
номини олганлар. Сафиуддин Урмавий эса мактаб яратган устоз бўлган.
Шунга мувофиқ, Фитрат қўлидаги манбаларда Сафиуддин Урмавий ёки
унинг шогирдларидан бирининг номи кўрсатилгани асосли бўлиши
мумкин. Абдулқодир Мароғий тўғрисида эса шубҳа бўлиши мумкин эмас.
Унинг олдин Самарқандда, кейин Ҳиротда яшаб ижод этганлиги маълум.
Улуғ созанда ва мусиқашуносларнинг Самарқандга тўпланиши
муносабати билан яна бир муҳим масала шундаки, Темурийлар
тамаддунида дунёвий илм ва санъатларга катта эътибор берилган.
Мусиқий санъатини олсак, Темурийлар замонида у мислсиз даражада
юксалган. Жумладан, мусиқашунослик борасида фикр юритиш, соз
чалиш ва эшитишдан баҳра олиш Темурийзодаларнинг севимли
машғулотларидан бўлган. Бу тўғрида Шоҳруҳ, Улуғбек, Султон Ҳусайн
(Ҳусайн Байқаро), Бобур Мирзоларнинг мажлислари ҳақида манбалардан
кенг ва атрофлича маълумот олиш мумкин. Темурийлар даври
маданияти ва маърифатининг буюк намояндаси Алишер Навоий
ҳисобланади, албатта. Ўзбек классик адабиёти мусиқасининг “олтин
даври” ҳақида тегишли фаслларда маълумот берилган эди.
Фитрат кўрилаётган масала юзасидан Темурийлар ва Алишер
Навоий замонларини жорий давр учун ибрат қилиб кўрсатишга ҳаракат
қилади. Хусусан, Нажмиддин Кавкабийни Абдулқодир Мароғий ижодига
қиёслар экан, уларнинг ҳаётлари бошқа-бошқа даврларга тўғри
келганлигини кўрсатиб ўтади. Жумладан, бутун минтақада беназир
57

